}إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ {
«Албатта бу Қурҳон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لاَ يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ -275, يَمْحَقُ اللَّهُ الرِّبَا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ وَاللَّهُ لاَ يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ -276, إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ -277,
–„Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзику?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни харом қилган. Бас, кимга парвардигоридан мавъиза-насиҳатеткач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади) (яъни ўзи хоҳласа авф қилар) ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаханнам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ хар қанда (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамак ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди. Албатта иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар учун Парвардигорлари хузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар.“ [2:275-277]
Аллоҳ Субҳанаҳу Аллоҳ йўлида ҳалол, покиза нарсаларни инфоқ-эҳсон қилгувчиларнинг ажр-мукофотини баён қилгандан кейин бу оятларда Аллоҳ Субҳанаҳуга ва Унинг Росули солаватуллоҳи ва саламуҳу алайҳига осий бўлиб ҳаром нарсаларни инфоқ қилган анави кимсаларнинг аянчли оқибатини баён қилиб берди.
Аллоҳ Субҳанаҳу бу оятларда рибони зикр қилиб, унинг катта жиноят-гуноҳ эканлигини, рибо аҳлининг қилмиши ёмон эканлигини ва бундай хунук-жирканч маъсият (осийлик)га ва жуда катта мункар ишга бериладиган жуда қаттиқ жазони ва аламли азобни баён қилиб берди:
Шундан сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу рибодан жоҳилият даврида ўтиб кетганини авф қиляпти ва мўминларга рибонинг ҳаромлиги тўғрисидаги оят нозил бўлгандан кейин, энди уларга Аллоҳнинг амр-фармонини маҳкам ушлашлари ва Аллоҳ Субҳанаҳуга ва Унинг Росули (С.А.В)га итоат қилишлари вожиб эканлигини ва рибонинг ҳаром эканлиги тўғрисида оят нозил бўлгандан кейин ҳам Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб ҳисоблаб рибо билан муомала қиладиган кимсаларнинг аламли азобга мустаҳиқ (лойиқ) бўлишларини ва дўзах эгалари бўлиб у ерда абадул абад қолиб кетажакларини баён қиляпти:
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا -275,
„Рибо ейдиган кимсалар“ [2:275]
Яъни уни оладиган кимсалар, демакдир. Бу сўз, яъни “ейдилар” сўзи рибодан фойдаланишнинг барча турини ўз ичига олади. (يَأْكُلُونَ ) – “ейдилар” сўзи эса Қуръон Каримда мазаммат қилиш (ёмонлаш, қоралаш)га далолат қилиш учун ишлатилгандир.
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا -10,
„Етимларнинг молларини зулм билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўладилар“ [4:10]
يَتَمَتَّعُونَ وَيَأْكُلُونَ كَمَا تَأْكُلُ الْأَنْعَامُ وَالنَّارُ مَثْوًى لَهُمْ -12,
„Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва дўзах уларнинг жойлари бўлур!“ [47:12]
(يَأْكُلُونَ ) – “ейдилар” – сўзи бу оятда ҳам худди шундай қоралаш-ёмонлаш маъносида келяпти. (لاَ يَقُومُونَ ) – яъни қиёмат кунида қабрларидан турмайдилар.
إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ -275,
„Магар жин чалган мажнун каби турадилар.“ [2:275]
Яъни улар қиёмат куни қабрларидан тирилиб чиқиб худди дунёда тутқаноқ тутган кишининг, яъни мажнуннинг гандираклаб туришидек турадилар. Бу ана шу кунда улар учун бир оғир шармандалик бўлади. Бу эса мана шу оятларда ҳаром эканлиги такрор-такрор таъкидланган рибодан қатъий, узил-кесил қайтаришга бўлган бир қарийнадир (ирода қилинган маъно-мазмундир).
(مِنْ الْمَسِّ ) – Яъни жунун (жин чалганлик) демакдир. Агар кишини жин чалса: (مُسَّ الرَّجُلُ فَهُوَمَمْسُوسٌ ) – кишига жин тегди, бас, у жин теккан одамдир – дейилади. (الخَبْطُ ) – сўзи эса нима қилаётганини билмай, кўр туядек тентираб юришни англатади.
(كَالَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ) – жин-шайтон чалган мажнун каби – деган оятнинг тафсири хусусида бир қанча ривоятлар келган. Улардан тўғри бўлиш эҳтимоли энг кучлиси шуки, инсонга жунун (жиннилик) етган пайтда шайтон унга кўпроқ таъсир ўтказиб ўз васвасалари билан залолатга бошлайдиган бўлиб қолади, натижада мажнунлик сабабли тентираб-довдирашга олиб борадиган кўпгина ишларни унинг ҳаёлига солади.
Аммо шайтон инсонни жинни қилиб қўяди ёки уни жинниликка олиб боради деган сўзга келсак, бу оят бундай демаяпти. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу (يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ بِاالْمَسِّ ) – яъни шайтон унга жиннилик етказади демади, балки бу оятда (يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ) – яъни уни шайтон жиннилиги сабабли довдиратади-тентиратади, деди, яъни жунун шайтоннинг тентиратиб-довдиратишидан олдин юз беради демакдир.
Шунингдек, (يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ) – шайтон уни унинг жунуни сабабли тентиратади – деган оят арабларнинг тутқаноқ тутган кишига нисбатан унга жин тегибди, яъни унга жиннилик етибди деб сўз қўллашларидаги араб тили услубларига кўра киноя ва мажоз (кўчма маънодаги сўз) қабилидаги сўздир, чунки араблар жунун (жиннилик) сўзини жин сўзидан иштиқоқ қилганлар (ясаганлар), деган сўз ҳам маржуҳ (тўғри бўлиш эҳтимоли, далили кучли бўлмаган) сўздир. Чунки киноя ва мажозга фақат агар ҳақиқатни (ҳақиқий маънони) айтиш узрли бўлганда (қийин бўлганда, мумкин бўлмаган)дагина мурожаат қилинади. Бу ерда ҳақиқатни айтиш эса узрли-қийин бўладиган нарса эмасдир. Чунки шайтоннинг мажнун кишини турли хаёллар билан васваса қилиб уни тентиратиб-довдиратиб қўймоқлигини (шайтон уни тентиратиб-довдиратиб қўйди), деб ҳақиқатини айтиш қийин эмасдир. Эҳтимол арабларнинг киноя ва мажоздан иборат сўз-услубларини таъвил қилиб тушунтирганлар, шайтоннинг ўзи бирон шахсни телба қилиб қўяди ва унга жиннилик етказади, деган кишиларга рад жавобини бериб, бу оятни киноя ва мажозга йўйган бўлсалар керак. Чунки улар шайтоннинг бирон кишига жиннилик етказиш тўғрисида ҳеч бир ҳукмронлиги йўқ эканлигини кўриб турибдилар:
وَمَا كَانَ لِي عَلَيْكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ -22,
„Шайтон деди: …… (лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди.“ [14:22]
Шунинг учун улар айтган нарсаларини айтдилар.
Шу сабабли иккала томоннинг сўзи маржуҳ (тўғри бўлиш эҳтимоли кучли бўлмаган) сўздир. Рожиҳ (тўғрилик эҳтимоли кучлироқ бўлган) сўз эса биз айтган нарсалардир ва биз баён қилиб бергандекдир.
Ғалати нарса эса иккала томоннинг тафсирларида, бу мавзуъ хусусида ўз раъйига иккинчи томон зид-қарши чиққанлиги учун, иккала томоннинг бири-бирига нисбатан душманларча муносабатда бўлишларини топишингиздир. Бу оят иккала томоннинг ҳеч қайсинисини раъйининг тўғрилигини тасдиқламаган бир вақтда, ҳатто уларнинг баъзилари бошқасини Ислом миллатидан чиқариш даражасигача бориб етади.
Шунингдек мен ҳам бу оят тафсири хусусида Росулуллоҳ (С.А.В)дан Исро ва Меърож ҳодисаси ҳақида ривоят қилинган ушбу ҳадисдан бошқа бирон саҳиҳ ҳадисдан хабардор бўлмадим. Бу ҳадис эса иккала томоннинг биронтасини раъйининг тўғрилигини тасдиқламайди. Исро ва Меърож ҳодисаси ҳақидаги ҳадисда Пайғамбаримиз: «Бас,, Жибрил мени олиб йўлга тушди, сўнг мен кўпгина кишиларнинг яқинидан ўтиб бордим, уларнинг ҳар бирининг қорни улкан уйга ўхшар эди…», деб то: «Бас, агар уларни ана шу қорин эгалари сезсалар ўринларидан турар эдилар, шунда уларнинг қоринлари уларни бир томонга тортиб кетар эдида телбаланар эдилар. Сўнгра уларнинг бири ўрнидан турар эдида қорни уни бир томонга тортиб кетиб яна телбаланар эди…», деган сўзларигача ва: «Мен дедим: ё Жибрил, булар кимлардир? Жибрил деди: Булар рибо ейдиган кишилардир, улар ўринларидан турмайдилар, магар шайтон уни жиннилик сабабли тентирадиган кишининг туриши каби турадилар»(1). Демак бу ривоят рибо ейувчиларни, яъни қоринлари оғир бўлиб кетганлиги учун уларни бир томонга оғдириб тортиб кетганлиги сабабли телба бўлиб қоладиган рибо ейувчиларни шайтон жунун сабабли довдиратадиган кимсага ўхшатяпти.
Шунга кўра бу оят тафсири хусусида иккала томоннинг биронтасини раъйи-фикрини тасдиқлайдиган бирон оят ҳам ва бирон ҳадис ҳам йўқдир.
Модомики иш шундай экан, яъни бу оят тафсири хусусида шаръий ҳақиқий маъно йўқ экан, энди бизга луғатга (луғавий маънога) мурожаат қилишимиз қолди. Зеро Қуръон араб луғатида нозил бўлгандир. Биз агар араб луғатига мурожаат қилсак, биз айтган нарсанинг, яъни: уларнинг (рибо ейувчиларнинг) мисоли худди шайтон жиннилик орқасидан, яъни жунун сабабли довдиратиб тентиратадиган одамга ўхшайди, деб айтган сўзларимизнинг тўғри бўлиш эҳтимоли кучли эканлигини кўрамиз, яъни жинни бўлишлик, шайтон бирон шахсни довдиратиб тентиратишидан олдин юз беради. Демак шахс бирон сабабга кўра жинни бўлади, шундан сўнг шайтон уни ўз васвасалари билан ва бўлмағур хаёлларни солиш билан довдиратиб тентиратади.
Демак шайтон ўзича бирон шахсни телба қилолмайди, яъни уни жинни қилиб қўёлмайди. Агар бундай бўлмаса эди, бу оят каримада албатта (كَالَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ بالْمَسِّ ) – шайтон жиннилик етказган кишидек – деб айтилган бўлар эди, яъни бу оятдаги (مِنْ الْمَسِّ ) – жиннилик сабабли – деган сўз ўрнига, жиннилик етказди, жинни қилиб қўйди деган маънодаги (بالْمَسِّ ) – деган сўз ишлатилган бўлар эди. Чунки «بالْمَسِّ » даги «بِ » калимаси илсоқ (ёпиштириш) деган маънони ифодалайди, у ҳолда оятнинг маъноси шайтон унга жинниликни ёпиштирди, яъни унга жиннилик етказди, бўлиб қолар эди. Худди шу вақтнинг ўзида киноя ва мажозий маънога ҳам мурожаат қилинмайди ва шайтоннинг маъносини ўзининг ҳақиқий маъносидан бошқа томонга бурилмайди. Чунки ҳақиқий маънони билдирмасликка ҳеч қандай узр йўқ.
Барча ҳолатларда биз: албатта бу раъйимизни тўғри бўлиш эҳтимоли кучли бўлган раъй деб ҳисоблаймиз ва унинг тўғрилигини қатъий тасдиқламаяпмиз. Шунинг учун агар кимдаки луғат баҳс-изланишлари ва Китобу Суннат бўлимларига кўра тўғри бўлиш эҳтимоли бундан кўра кучлироқ бўлган раъй бўлса ана шу раъйга эргашилади.
Бу оятда келтирилган мисол рибо ейувчиларнинг жинояти оғир эканлигинининг шундай хисга тушадиган, ўта хунук тасвиридир. Рибо ейувчиларнинг бундай жирканч оқибат-натижага учрашлари эса барча муфассирларнинг тафсирларида, улар бу оятда келтирилган мисолни турлича тушунишларига қарамасдан мавжуддир.
Аллоҳ биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни ўз тафсирларида бир-бирларидан ёзиб қолдиришган нарсалар тўғрисида мағфират қилсин. Ёрдам-мадад сўраладиган Зот эса ёлғиз Аллоҳдир:
ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا -275,
„Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» – деганларидир.“ [2:275]
Яъни судхўрларнинг жинояти жуда оғир бўлганлиги учун улар тўғрисида келтирилган:
الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ -275,
„Жиннили сабабли шайтон довдиратадиган кимса каби.“ [2:275]
- деган ўта хунук мисол ўша судхўр кимсаларнинг рибони ҳалол санашлари ва уни савдо-сотиқ каби ҳисоблашлари сабабли келтирилди. Бунда эса уларга дунё ва охиратда етадиган шармандаликка ва азобга далолат қилиш бордир.
وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا $
„Ҳолбуки, Аллоҳ баъйни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган.“ [2:275]
Бу сўз жумласи Аллоҳ Таоло томонидан ана шу судхўр кимсаларга рад жавоби берилган ва уларнинг рибо билан савдо ўртасини тенглаштиришларини инкор қилинган жумлайи мустаънифа (янгидан бошланган жумла)дир.
فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ $
„Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза-насиҳат етгач.“ [2:275]
Яъни, бас, кимгаки рибонинг ҳаром эканлиги тўғрисида ваъз-насиҳат етгач, яъни унга ҳаром қилинганлик тўғрисида ваъз етгач, демакдир. Бу оятдаги (مَنْ ) калимаси шартийя (шарт маъносида)дир. (جَاءَ ) феълида эса таънис (муаннаслик) аломати бўлган «ت » ҳарфи тушиб қолди. Чунки «مَوْعِظَة » калимаси ғайри ҳақиқий муаннасдир, балки у (وَعْظ ) маъносидадир. Шунинг учун «جَاءَ » феъли музаккар (эр жинсида) келтирилди.
فَانتَهَى $
„(Судхўрликдан) тўхтаса.“ [2:275]
Бу феъл (جَاءَهُ ) феълига атф бўляпти (боғланяпти). Бу феълга «فَ » ҳарфининг ҳамроҳ бўлиб бирга келиши, Парвардигоридан судхўрликдан наҳий қилинганлик тўғрисида мавъиза келган пайтда ҳеч бир сустлик қилиб турмасдан тез, дарҳол панд-насиҳат олишга далолат қилиш учундир.
فَلَهُ مَا سَلَفَ $
„У ҳолда аввал ўтгани ўзигадир.“ [2:275]
Бундаги «ف » ҳарфи шартга жавоб бўлиб келяпти. Бу оятдаги ирода қилинган маъно эса шуки, рибонинг ҳаром қилинишидан олдин олган ва тўлиқ амалга оширган рибоси-судхўрлик қилишдан тўхтаган одамдан қайтариб олинмайди. Аммо судхўрликдан муаллақ тургани эса, яъни ҳали фойдасини олиб улгурмаганига эса ҳаромлик ҳукми татбиқ қилинади.
فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لاَ تَظْلِمُونَ وَلاَ تُظْلَمُونَ $
„Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга – золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз.“ [2:279]
وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ $
„Ва унинг иши Аллоҳга (топширилади), (яъни Ўзи хоҳласа авф қилар).“ [2:275]
Яъни судхўрлик қилишни тўхтатган бундай кишининг илгари қилиб ўтган нарсалари ўзигадир, унинг келажакдаги иши эса Аллоҳга топширилур. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу унинг рибодан қайтишга қанчалик қаттиқ риоя қилишини яхши биладиган Зотдир.
وَمَنْ عَادَ $
„Ва ким (судхўликка) қайтса...“ [2:275]
Яъни кимки судхўрлик қилмасликка аҳд қилгандан кейин яна илгарига судхўрлик ҳолатига қайтиб савдо-сотиқ ҳам рибога ўхшаш нарса-ку, деса, яъни яна қайтадан рибони ҳалол, деб билса, у ҳолда:
فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ $
„Ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.“ [2:275]
Чунки бундай кимсалар рибони яна қайтадан ҳалол деб ҳисоблай бошлаганлари сабабли кофир бўлган ва Исломдан муртад бўлган (қайтган) бўлади. Кофир эса дўзахда абадий қолади.
2. Шундан сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу келаси оятда судхўрнинг оқибатини ва садақа қилувчининг оқибатини баён қилади. Зеро Аллоҳ рибо молига дунёда барака бермайди ва унинг эгасига охиратда аламли азобни тайёрлаб қўяди.
Аллоҳ Субҳанаҳу садақа қилиш фойдасини эса баракотли қилади ва унинг эгасига охиратда улуғ ажр-мукофот тайёрлаб қўяди.
Сўнгра Аллоҳ бу оят каримани Аллоҳ Субҳанаҳу жиноятчи кофирларни ёмон кўришлигини айтиш билан хотималайди. Бунда эса рибони яна қайтадан ҳалол дегувчиларнинг ва уни савдо-сотиққа тенглаштирувчиларнинг жиноятчи кофир эканликларига танбеҳ беришлик (огоҳлантиришлик) ва имо-ишора қилишлик далолати бор.
يَمْحَقُ اللَّهُ الرِّبَا $
„Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади.“ [2:276]
Яъни, гарчи бундай рибо кўп бўлса ҳам, унинг баракасини кетказади. Ибн Масъуд Набий (С.А.В)дан шундай деганларини ривоят қилади: «Албатта рибо, гарчи кўп бўлса ҳам, охир оқибатда у камайишга маҳкумдир»(2).
Бу оятдаги «المَحْق » сўзи: камайиш ва кетказиб йўқ қилиш маъноларини англатади ва «مَحَاقُ الْقَمَرِ » сўзи ҳам шу сўз жумласидан бўлиб «ойнинг кичрайиб камайиши», деган маънони англатади.
وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ $
„Ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади.“ [2:276]
Яъни уларнинг (фойдасини дунёда барака бериш билан зиёда қилиб ўстиради, охиратда эса уларнинг савобини бир неча баробар ортиқ қилиб беради. Имом Муслим Набий (С.А.В)нинг ушбу сўзларини ривоят қилади: «Албатта бирингизнинг садақаси Аллоҳнинг қўлига тушади, сўнг Аллоҳ уни худди биронтангиз ўзининг тойчасини ёки кўкракдан ажралган гўдагини ўстирганидек ўстириб зиёда қилади, ҳатто қиёмат кунида келганида (садақанинг) бир луқмаси (бўлаги) Уҳуд тоғи миқдорича бўлади»(3).
وَاللَّهُ لاَ يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ $
„Аллоҳ, ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамак кофирни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди.“ [2:276]
Яъни рибони ҳалол дейиш билан кофир бўлган ҳар бир кимсани, уни ейишда ва Аллоҳ Субҳанаҳуга ва Унинг Росули (С.А.В)га осий бўлишда давом этишлик билан жиноятчи бўлган ҳар бир кимсани севмайди. Бу оятдаги (كُفَّارٌ ) ва (أَثِيْمٌ )сўзларини сийғайи муболағада (ўта кучайтирилган маънода) келтиришни ихтиёр қилишлик (танлашлик) рибо жиноятининг ўта жирканч эканлигига далолат қилиш учундир.
3. Учинчи оятда эса Аллоҳ Субҳанаҳу Исломга эътиқод қилган ва унинг шаръий ҳукмларини маҳкам ушлаган кишиларга, Аллоҳ хузурида улар учун улуғ ажр-мукофот бўлишини ва улар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқлигини ва улар ғамгин бўлмасликларини ваъда қилади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا $
„Албатта иймон келтирган… зотлар.“ [2:277]
Яъни олдинроқ баён қилганимиздек, Аллоҳга, Унинг Росулига, Китобларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ва ёмони Аллоҳ Субҳанаҳудан бўлишига иймон келтирган зотлар.
وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ $
„Ва яхши амаллар қилган… зотлар.“ [2:277]
Яъни шариат ҳукмларини маҳкам ушлаган ва уларни Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китобида ва Росул (С.А.В)нинг Суннатида баён қилинган тарзда ҳаётга татбиқ қилган зотлар.
وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ $
„Намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар...“ [2:277]
Намоз ва закот катта аҳамиятга эга бўлганлиги учун бу оятларда уларни умумий тарзда зикр қилингандан кейин бу оятда уларни хос-алоҳида тарзда зикр қилиняпти. Чунки намоз ва закот Аллоҳ Субҳанаҳунинг:
وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ $
„Ва яхши амаллар қилган... зотлар.“ [2:277]